Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: gallaorol_txtb@xtv.uz Телефон: 72 432 12 41 Почта манзили: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Ғаллаорол шахарчаси, Ғофур Ғулом МФЙ. ўқитувчилар кўчаси Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

72 432 12 41

Боғланиш учун маълумотлар Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани
7

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Шўъба бошлиғи (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Ғаллаорол тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий химоялаш шўьбаси # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 10.06.2021 дан 19.06.2021 гача
Малака талаблари: а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; в) таълим соҳасида камида 5 йил ва раҳбарлик лавозимида ёки халқ таълими бошқаруви органларида 1 йил иш стажи. Билиши лозим: а) амалдаги халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи нормативҳуқуқий ҳужжатларни; б) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат таълим стандартлари ва давлат талабларининг мазмунини; в) таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш усулларини; г) ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини; д) педагогика фанлари ҳамда амалиётини, бошқариш психологияси ютуқларини; э) жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш усулларни; ж) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини; з) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни; и) касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.

Лавозим вазифалари: а) шўбанинг йиллик режасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўқув-тарбия ва маънавий-ахлоқий ишларнинг таълим муассасаларида бажарилишини таъминлаш; б) оммавий ахборот воситаларида бўлим ва унинг тасарруфидаги таълим муассасалари фаолиятидаги илғор педагогик технологияларни тарғибот этиш; в) маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этишда халқ таълими тизимидаги илмий тадқиқот олиб борувчи ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланиш, педагогика фани ютуқларини ва илғор тажрибаларни оммалаштириш; г) вояга этмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида жиноятчилик, алкоголизм, наркотик ва психотроп моддаларни истимол қилиниши, ҳар хил диний оқимларга кириб кетиши каби зарарли одатларни олдини олиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш; д) 5 та ташаббус ижросини таъминлаш борасида умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, китобхонликни кучайтириш йўналишидаги фаолиятни мувофиқлаштириш; э) умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг баҳорги, ёзги, кузги, қишки таътилларда дам олишларини режалаштириш ва мазмунли ўтказилишини таъминлаш; ж) Баркамол авлодни тарбиялашда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ишларни амалга ошириш; з) маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида туман (шаҳар) миқёсида кенг кўламда турли хил тадбирлар (тарбиявий ишлар, семинар, суҳбат, ўқув, кўрик-танловлар)ни режалаштириш ва уларнинг ўтказилишини таъминлаш; и) таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, синф раҳбари, ёшлар етакчиси фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг иш самарадорлиги оширилишини таъминлаш; к) тарбияси оғир болаларни таълим муассасаларига жалб қилиш ишларини амалга ошириш; л) ўқувчилар орасида ўзини-ўзи бошқариш тузилмалари фаолиятини ташкил этиш, бу борада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Камалак” болалар ташкилотининг туман (шаҳар) бўлимлари билан ҳамкорликда фаолият олиб борилишини таъминлаш; м) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом муҳитни тарғиб қилиш, гиёҳвандликни олдини олиш профилактикаси ва экологик таълим-тарбия йўналиши бўйича тадбирларни ташкил этиш; н) таълим муассасаларида тарбия фанининг ўқитилиши бўйича услубий ёрдамлар кўрсатиш; о) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 131-моддасида белгиланган байрам кунлари, шунингдек, “Ватан ҳимоячилари куни”, “Сўнгги қўнғироқ”, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, “Билимлар куни” ва шу каби нишонланадиган байрам саналарига бағишланган тадбирларни ташкил этилишини таъминлаш; п) касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача