Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: arnasoy_txtb@xtv.uz Телефон: 72-372-12-93 94-349-99-94 Почта манзили: Жиззах вилояти Арнасой тумани О.Водий МФЙ Н.Холмуродов кучаси Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

94-349-99-94

Боғланиш учун маълумотлар Жиззах вилояти, Арнасой тумани
1

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бош бухгалтер (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Арнасой тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Марказлашган молиявий бухгалтерия хизматлари # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Жиззах вилояти, Арнасой тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 10.06.2021 дан 19.06.2021 гача
Минимал таълим даражаси: олий 1. Бухгалтерия соҳасида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган ҳамда камида бакалавр даражасида олий маълумотли (истисно тариқасида ўрта махсус маҳлумотли) бўлиши лозим. 2. Бош ҳисобчи лавозимига бухгалтерия иш тажрибаларидан, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан, мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсати, амалдаги давлатчилик тузуми, мустақиллик мафкураси, миллий истиқлол ғояларидан яхши хабардор, соҳа фаолиятини тартибга солувчи ва бошқа тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши ўрганган, ҳозирги давр талаблари асосида янгича иш услубида ишларни ташкил эта оладиган, ташаббускор ва талабчан мутахассис киши тайинланади.

Ўрнатилган лавозим йўриқномаси талабларини бажариш исобхона ходимларига раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари баённомалари, Молия ҳамда Маданият вазирлиги, Маданият бошқармаси, туман ҳокимлиги молия бўлими ва туман маданият бўлими буйруқ ва топшириқлари, туман ҳокими қарор ва фармойишлари ижросини таъминлаш юзасидан ишларни амалга ошириш: Ҳисобхона иш тақсимоти ва режасини ишлаб чиқиш, раҳбариятига тасдиқлатиш хамда ижросини таъминлаш бўйича иш олиб бориш. Тегишли хисоботларни белгиланган муддатларда топширилиши, ҳисобхонанинг функционал вазифалари ва мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш: Юқори ташкилотларга тақдим этиладиган барча ҳисоботларнинг тўғри тузилишини назорат қилиш. Қуйи муассасаларнинг чораклик ва йиллик ҳисоботларини жамлама ҳолатига келтириб ҳисоботни Молия бўлимига тақдим қилиниши таъминлаш. Қуйи муассасалар ходимларининг ойлик иш ҳақи, чораклик, йиллик мукофот ва моддий рағбатлантириш пулларини ҳамда сафар харажатларини тақдим этилган бирламчи хужжатлар, тарификация рўйхати ва штатлар жадвали асосида ҳисоблаш ва вақтинчалик ва йиллик сметаларни тузиш ва молия бўлимига тақдим этиш ҳамда “ЎзАСБО” дастурига киритилишини таъминлаш; Йил давомида зарурат бўлганда харажатлар сметага ўзгартиришлар киритишга таклифлар бериш; Иш ҳақидан ушланган ажратмалар юзасидан Давлат Солиқ инспекцияси ва Статистика бўлимига ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш; Адлия вазирлигида 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатга олинган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар асосида тузилган бўлиб, белгиланган лимит доирасида коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан йил бошида ўзаро шартномалар тузиш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача