Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: oqoltin_txtb@xtb.uz Телефон: 67-243-10-57 Почта манзили: Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси Ф. Хўжаев кўчаси 1-уй Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

67-243-10-57

Боғланиш учун маълумотлар Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани
3

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: кадрлар бўйича инспектор-методист (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Оқолтин тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Рахбарият # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 11.06.2021 дан 20.06.2021 гача
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; в) камида ушбу вазифада (кадр) бир йиллик иш стажи.

а) ўзига юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан тегишли таклифлар киритиш; б) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш, жамоада қулай психологик муҳит яратиш; в) бўлим тасарруфидаги таълим муассасаларининг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш борасидаги ишларни ташкил этиш; г) бўлим тасарруфидаги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар кадрларни танлаш, ўрганиш, истиқболли ва амалдаги кадрлар заҳирасини шакллантириш; д) раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга оид ишларни мувофиқлаштириш, бошқарма ва вазирликнинг ҳисоб-назорат номенклатурасида бўлган лавозимларга номзодларни тақдим этиш бўйича бўлим мудирига таклифлар киритиш; е) таълим муассасаларида кадрлар билан ишлаш аҳволи ҳақида Ҳайъат қарори, буйруқлар, таҳлилий маълумотлар, билдиришномалар тайёрлаш; ж) таълим муассасаларини педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича, халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда олий ўқув юртлари битирувчиларини жалб этиш чораларини кўриш; з) умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг сони ва таркиби бўйича ҳисоботларни йиғиш, умумлаштириш ва ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этиш; и) педагогик кадрлар қўнимсизлиги бўйича маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва тегишли маълумотномалар тайёрлаш ва ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этиш; к) ёш мутахассисларни келажакда иш билан таъминлаш мақсадида, уларни таълим муассасаларига йўналтирилган тақсимотига биноан ўз иш жойларига қабул қилинишини таъминлаш;

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача