Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: gallaorol_txtb@xtv.uz Телефон: 72 432 12 41 Почта манзили: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Ғаллаорол шахарчаси, Ғофур Ғулом МФЙ. ўқитувчилар кўчаси Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

72 432 12 41

Боғланиш учун маълумотлар Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани
11

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Кадрлар бўйича инспектор (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Ғаллаорол тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Кадрлар билан ишлаш шўъбаси # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 10.06.2021 дан 19.06.2021 гача
Малака талаблари: а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; в) камида 2 йиллик иш стажи. Билиши лозим: а) давлатимизнинг халқ таълимига ва меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; б) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни; в) ходимларнинг шахсий таркиби бўйича буйруқларини тайёрлаш ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини; г) фаолият йўналиши бўйича маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш усулларини; д) бўлимда ходимлар номенклатурасига кирувчи ҳужжатлар йиғма жилдларининг юритилишини; э) касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.

Лавозим вазифалари: а) ўзига юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан тегишли таклифлар киритиш; б) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш, жамоада қулай психологик муҳит яратиш; в) бўлим тасарруфидаги таълим муассасаларининг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш борасидаги ишларни ташкил этиш; г) бўлим тасарруфидаги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар кадрларни танлаш, ўрганиш, истиқболли ва амалдаги кадрлар заҳирасини шакллантириш; д) раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга оид ишларни мувофиқлаштириш, бошқарма ва вазирликнинг ҳисоб-назорат номенклатурасида бўлган лавозимларга номзодларни тақдим этиш бўйича бўлим мудирига таклифлар киритиш; э) таълим муассасаларида кадрлар билан ишлаш аҳволи ҳақида Ҳайъат қарори, буйруқлар, таҳлилий маълумотлар, билдиришномалар тайёрлаш; ж) таълим муассасаларини педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича, халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда олий ўқув юртлари битирувчиларини жалб этиш чораларини кўриш; з) умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг сони ва таркиби бўйича ҳисоботларни йиғиш, умумлаштириш ва ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этиш; и) педагогик кадрлар қўнимсизлиги бўйича маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва тегишли маълумотномалар тайёрлаш ва ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этиш; к) ёш мутахассисларни келажакда иш билан таъминлаш мақсадида, уларни таълим муассасаларига йўналтирилган тақсимотига биноан ўз иш жойларига қабул қилинишини таъминлаш; л) Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари ва вазирликнинг тармоқ мукофотлари билан тақдирлаш бўйича номзодларнинг ҳужжатларини тайёрлаш, ўрнатилган тартиб асосида маҳаллий ҳокимият билан келишилган ҳолда ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этилишини таъминлаш; м) Давлат ва тармоқ мукофотлари ҳисобини юритиш ва мукофотларни белгиланган тартибда топширилишини таъминлаш; н) жойларда меҳнат қонунчилигининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ўқувлар, семинарлар ўтказиш, бу борада уларга методик ёрдам кўрсатиш; о) касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш,техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба. Дам олиш кунлари: якшанба. Иш вақти: 08: 00 дан 17: 00 гача