Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: zamin-pensiya@ZAMINPF.pf.mf.uz Телефон: 72 226 55 76 Почта манзили: Жиззах вилояти, Зомин тумани, А.Саттаров кўчаси, 2-уй Интернетдаги манзил: https://vacancy.argos.uz/ Мурожаат учун

72 226 13 21

Боғланиш учун маълумотлар Жиззах вилояти, Зомин тумани
5

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи 1-тоифали инспектори (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Зомин тумани бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зомин туман бўлими # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Жиззах вилояти, Зомин тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 10.06.2021 дан 19.06.2021 гача
1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зомин туман бўлими пенсия ва нафақалар тайинлаш масалаларига оид фаолиятини таҳлил қилади, камчилик ва хатоларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни раҳбариятга тақдим қилади; 2. Аҳоли ўртасида пенсия қонунчилиги буйича кенг миқёсида тушунтириш ишларини олиб боришда иштирок этади; 3. Зомин туман бўлими томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 10-,11-,12-моддалари бўйича имтиёзли шартларда тайинланган ёки тайинлаш рад этилган пенсия ишларига белгиланган тартибда хулоса расмийлаштиради; 4. Пенсияларни тайинлаш ва қайта ҳисоблашда янги ва илғор иш услубларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритади; 5. “ПК” пенсия дастурида ўзига бириктирилган роль (логин, парол ёки электрон рақамли имзо) бўйича барча операцияларга шахсан жавоб беради; 6. Молия вазирлигининг “Outlook” электрон ҳужжат алмашинув тизими орқали юборилган топшириқлари ўз вақтида ижросини таъминлайди; 7. Пенсия масалалари бўйича фуқароларни қабул қилади; 8. Фуқаролардан келган ариза, шикоят ва таклифлар ҳамда корхона, ташкилот, муассасалардан келиб тушган хатлар, ишонч телефонларига қилинган мурожаатларни қонунчиликда белгиланган муддатларда ижросини таъминлайди; 9. Зомин туман бўлими томонидан пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш бўйича топширилган ҳисоботларни таҳлил қилади.

Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи 1-тоифали инспектори 1. Ўзига бириктирилган худудда (учаскада) ги фуқароларнинг пенсия, ижтимоий нафақа ва бир марталик тўловларни тайинлаш ва қайта хисоблаш масаласидаги аризаларни гуруҳ рахбари топшириғига асосан белгиланган тартибда кўриб чиқиб расмийлаштиради ҳамда ўз муддатида комиссияга тақдим етади. 2. Пенсия ишига оид тақдим этилган хужжатларнинг тўғри ва асосли эканлигини текширади. 3. Пенсия ишига оид тақдим этилган хужжатлар асосида амалдаги қонунчилик асосида меҳнат стажи давомийлиги бўйича белгиланган тартибда ўртача бир ойлик иш хақи ва пенсия миқдорини хисоблайди, пенсия тайинлаш ёки асоси кўрсатилган ҳолда пенсия тайинлашни рад этиш хақидаги қарор лойихасини тайёрлайди. 4. Ўзига бириктирилган худудда (учаскада) ги фуқароларга пенсия тайинлаш ва қайта хисоблашни белгиланган тартибда тўғри амалга оширишни таъминлайди. 5. Ўзига бириктирилган худудда (учаскада) ги фуқароларни ижтимой нафақалар миқдорини ва муддатини белгиланган тартибда аниқлайди. 6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ёки қўшимча тақдим этилган хужжатлар асосида пенсия ва нафақа миқдорларини қайта хисоблайди. 7. Тасдиқланган пенсия ва нафақа ишларининг тўлов хужжатларини расмийлаштириш учун тўлов гурухига топширади ва тўловга берилган ишларни рўйхатга олиш ишларини юритади. 8. Пенсия гувоҳномалари ва пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотларни амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан тайёрлайди. 9. Бўлимдаги мавжуд пенсия ишларини қайта кўрикдан ўтказишда иштирок этади, қайта кўрик вақтида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга зид равишда тайинланган ёки пенсия ишида хато ва камчиликлар аниқланган холатларда бўлим бошлиғига билдиришнома тайёрлайди ва бўлим бошлиғи кўрсатмасига асосан хато ва камчиликларни бартараф этилишини таъминлайди. 10. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи болаларнинг ўқиётганлиги тўғрисида маълумотномани белгиланган тартибда талаб қилиб олади ва тайинлаш муддатини назорат қилади. 11. Кўчиб кетган пенсионерларнинг ҳамда муддати тугаган пенсия ишларини ҳисобдан чиқариш ва тўловдан тўхтатиш учун тўлов гурухига пенсия иши билан бирга кузатув хатини тайёрлаб беради . 12. Фуқароларга корхона ва ташкилотларнинг вакилларига пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш учун зарур бўлган хужжатлар расмийлаштириш борасида гуруҳ раҳбари топшириғи асосида маслахатлар беради. Хизмат кўрсатаётган алоқа бўлими худудида жойлашган махалла фуқаролар йиғинларида гуруҳ иш режаси асосида пенсионерлар билан пенсия таъминотига оид масалаларда сухбатлар ўтказади. 13. Гурух раҳбарининг топшириғи асосида республика ёки бошқа давлатларнинг ижтимоий нафақа тайинлаш масаласидаги сўровномаларга жавоблар тайёрлайди. Шу масалада уларга юбориладиган сўровномаларни тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этади. 14. Пенсия ва нафақа тайинлаш комиссиянинг қарорига асосан тақдим этилган хужжатнинг асослилигини текшириш максадида давлат архиви ёки ташкилотларга сўровлар юборади ёки жойига чиқиб текширади. 15. Гуруҳ иш режасига асосан аҳоли ўртасида амалдаги қонунчилигини тарғиб этиш ва тушунтириш ишларини олиб боради. 16. Гуруҳ раҳбари топшириғига асосан фуқароларнинг пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлашга оид ариза ва хатларига жавоб тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этади. 17. Ўзига бириктирилган худудда (учаскада) ги фуқаролар тамонидан тақдим этилган пенсия ишидаги пенсияга оид хужжатларнинг белгиланган тартибда сақланишини ва муддати келганда идора архивига топширилишини таъминлайди. 18. Ўзига бириктирилган худудда (учаскада) ги фуқароларнинг пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлаш тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини тўғри юритилишини ва сақланишини таъминлайди. 19. Ички мехнат тартиби қоидаларига амал қилган холда бошқа функцияларни амалга оширади ва ўз иш фаолиятида Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбарига бўйсунади.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача