Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: sh.tilavov@exat.uz Телефон: +998652239292 Почта манзили: Бухоро шаҳар И.Муминов кўчаси 1-уй Интернетдаги манзил: https://buxoro.uz/ Мурожаат учун

+998652239292

Боғланиш учун маълумотлар Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти
5

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Ҳоким ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти мудири (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Бухоро вилояти ҳокимлиги # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Kotibiyat # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти # Ҳужжатларни қабул қилиш: 11.06.2021 дан 20.06.2021 гача
1) Олий маълумотли иқтисодиёт йўналигида таҳсил олган; 2) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги; 3) Давлат тилини мукаммал биладиган (хорижий тилларни билиш устунлик беради); 4) Одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган; 5) Иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлган; 6) Охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда ишдан бўшатилмаган бўлиши лозим. 7) Давлат органлари ва ташкилотларида камида 4 йил меҳнат стажига эга бўлган, шундан 2 йил вилоят давлат бошқарув органларида раҳбарлик лавозимларида; 8) Охирги 2 йил мутахассислиги бўйича ишлаган бўлиши лозим. 9) Иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик мутахассислиги устунлик беради; 10) Иқтисодиёт ва инвестицияларга оид норматив ҳужжатларни ўзлаштирган; 11) Иқтисодиёт ва инвестицияларр фаолиятига оид иш юритиш тартибларини биладиган; 12) Ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган; 13) Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлган; 14) Электрон ҳужжатлар билан ишлаш тизими ҳақида хабардор бўлган

Ўрнатилган лавозим йўриқномаси талабларини бажариш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузалари ва чиқишларида кўтарилган долзарб масалаларнинг мазмун-моҳиятини, Вилоят ҳокимлигининг вазифалари ва фаолият кўрсаткичлари ҳақида доимий равишда хабардор бўлиши, одоб-ахлоқ қоидаларига сўзсиз риоя қилиши; давлат фуқаролик хизматига доир қонун ҳужжатларини қўллаш ва давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши; хизмат фаолияти давомида турли соҳа мутахассислари, экспертлар ва жамоатчилик вакиллари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача