Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: munis.mij@gmail.com Телефон: +998712038834 Почта манзили: munis.mij@gmail.com Интернетдаги манзил: http://toshstat.uz/ Мурожаат учун

+998712038834

Боғланиш учун маълумотлар Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри
9

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бош мутахассис (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Тошкент шаҳар статистика бошқармаси # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Сергели тумани статистика бўлими # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри # Ҳужжатларни қабул қилиш: 11.06.2021 дан 20.06.2021 гача
Иқтисодиёт йўналиши бўйича олий маълумот, иқтисодиёт соҳасида 2 йилдан ёки статистика тизимида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши лозим

Функционал вазифаларига мувофиқ материаллар, таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли, ишончли ва ўз вақтида тайёрланиши учун шахсан жавоб беради; Статистик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш, уларни нашрга тайёрлаш билан шуғулланади; статистик ҳисоб-китобни амалга ошириш ва олинган статистик маълумотлар асосида турли таҳлилий шарҳлар тайёрлашда иштирок этади; статистик кузатувларнинг алоҳида турлари бўйича электрон маълумотлар базасини сақлашни ва ўзига бириктирилган статистик кўрсаткичлар бўйича динамик қаторларни юритишни таъминлайди; статистик кузатувлар шакли ва бланкаларини тўлдириш масалалари, статистик ҳисоб-китоблар ўтказиш бўйича ҳисобот тақдим этувчи субъектларга маслаҳатлар беради; дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ҳудудий статистика бошқармасига тақдим этиш ишларини амалга оширади; вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади; хизмат вазифаларини сўзсиз бажаради ва ички меҳнат тартибига қатъий риоя этади; мунтазам равишда касбий ва малакавий даражасини ошириб боради; бўлим низомида, ўзининг лавозим йўриқномасида ўзига юклатилган вазифалар, функциялар ва мажбуриятларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, ўзига берилган ваколатлар ва ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши, шунингдек Давлат статистика органининг ички меъёрий ҳужжатлари талаблари, қарорлари, буйруқлари, раҳбарият кўрсатмалари ва топшириқларини тўғри ва аниқ бажарилиши учун жавоб беради.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача