Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: - Телефон: - Почта манзили: Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

-

Боғланиш учун маълумотлар Навоий вилояти, Навоий шаҳри
6

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: 1-тоифали инспектор (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навоий шаҳар бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Навоий вилояти, Навоий шаҳри # Ҳужжатларни қабул қилиш: 10.06.2021 дан 19.06.2021 гача
Минимал таълим даражаси: олий "Пенсия иши" йўналишида олий маълумотга ёки олий юридик маълумотга эга бўлган

2.1. Пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш ишларини амалга оширади; 2.2. Пенсия ва ижтимоий нафақаларни қонунчиликда белгиланган муддатларда тайинлайди ёки рад этади ва кўриб чиқиш учун гуруҳ раҳбарига тақдим этади; 2.3. Ишламайдиган ота-оналарга бола туғилиши муносабати билан бериладиган бир йўла нафақаларни тайинлайди; 2.4. Пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлаш, қайта ҳисоблаш ёки рад этш бўйича бўлим қарори лойиҳасини тайёрлайди ва ҳар бир пенсия ва нафақа иши бўйича тасдиқлайди; 2.5. Пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича комиссия аъзоси ҳисобланади ва қабул қилинган қарорларни ўзига тегишли участка бўйича тасдиқлайди; 2.6. Пенсия ва нафақалар тайинлаш ва қайта ҳисоблаш жараёнида бирламчи ҳужжатларни “ПК” пенсия дастурига сканер орқали тўғри ва сифатли киритлишини таъминлайди; 2.7. Фуқароларга, корхона ва ташкилотларнинг вакилларига пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш масалаларида маслаҳатлар беради. 2.8. Пенсия ва нафақа тайинлаш масаласидаги фуқароларнинг аризаларни ўз вақтида кўриб чиқади. 2.9. Пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, уларнинг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштиради ва асосли эканлигини текширади. 2.10. Зарур бўлган ҳолларда тақдим этилган ҳужжатнинг асосли эканлигини аниқлаш мақсадида давлат архив ташкилотларига сўровномалар юборади ёки жойига чиқиб текширади. 2.11. Гуруҳ ходимлари томонидан қонунчилик, услубий хат ва йўриқномалар ҳамда тавсияномаларни чуқур ўзлаштирилишини ташкил қилади. Ходимлар билан ўқув машғулотларини ўтказади. 2.12. Ёппасига қайта ҳисоблаш вақтида пенсия ва ижтимоий нафақа ишларини қайта ҳисоблаб чиқади; 2.13. ФҲДЁ бўлимларида вафот этган пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатини ўз вақтида олишга масъул ҳисобланади. 2.14. Вафот этган, кўчиб кетган пенсия ва нафақа ишлари ҳамда муддати тугаган пенсия ва нафақа ишларини ўз вақтида ҳисобдан чиқаради; 2.15. Гуруҳ ишига оид белгиланган чора-тадбирларни, вазирлик, ҳудудий бошқармалар ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қабул қилинган буйруқларни, қарорларни бажарилишини таъминлайди; 2.16. Тайинланган пенсия ва нафақалар юзасидан маълумотлар тайёрлайди ва уларнинг тўғрилиги юзасидан жавобгар ҳисобланади; 2.17. “ПК” пенсия ва mf.ijro.govдастурида ўзига бириктирилган роль (логин,парол ёки электрон рақамли имзо) бўйича барча операцияларга шахсан жавоб беради; 2.18. Молия вазирлигининг “Outlook” электрон ҳужжат алмашинув тизими орқали юборилган топшириқлари ўз вақтида ижросини таъминлайди; 2.19. Иш режага мувофиқ ёки раҳбарият топшириғи бўйича йиғилишларга маълумотлар тайёрлайди; 2.20. Пенсия ва нафақалар тайинлашнинг амалдаги қонунчилиги ва тартибини оммавий ахборот воситалари орқали тушунтиради, корхона ва ташкилотлар жамоалари билан учрашув ўтказади. 2.21. Фуқаролардан келган ариза, шикоят ва таклифлар ҳамда корхона, ташкилот, муассасалардан келиб тушган хатлар, ишонч телефонларига қилинган мурожаатларни қонунчиликда белгиланган муддатларда ижросини таъминлайди; 2.22. Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирнинг буйруқлари, ҳайъат қарорлари, бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга амал қилган ҳолда ишлайди.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача