Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: romitan_txtb@xtv.uz Телефон: +998906366622 Почта манзили: Ромитан тумани Интернетдаги манзил: https://bvxtb.uz/ Мурожаат учун

+998906366622

Боғланиш учун маълумотлар Бухоро вилояти, Ромитан тумани
2

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: маънавий ишлар бўйича шўъба раҳбари (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Ромитан тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Бўлинма мавжуд эмас # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Бухоро вилояти, Ромитан тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 11.06.2021 дан 20.06.2021 гача
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; в) таълим соҳасида камида 5 йил ва раҳбарлик лавозимида ёки халқ таълими бошқаруви органларида 1 йил иш стажи.

а) шўъбанинг йиллик режасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўқув-тарбия ва маънавий-ахлоқий ишларнинг таълим муассасаларида бажарилишини таъминлаш; б) оммавий ахборот воситаларида бўлим ва унинг тасарруфидаги таълим муассасалари фаолиятидаги илғор педагогик технологияларни тарғибот этиш; в) маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этишда халқ таълими тизимидаги илмий тадқиқот олиб борувчи ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланиш, педагогика фани ютуқларини ва илғор тажрибаларни оммалаштириш; г) вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида жиноятчилик, алкоголизм, наркотик ва психотроп моддаларни истимол қилиниши, ҳар хил диний оқимларга кириб кетиши каби зарарли одатларни олдини олиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш; д) 5 та ташаббус ижросини таъминлаш борасида умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, китобхонликни кучайтириш йўналишидаги фаолиятни увофиқлаштириш; е) умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг баҳорги, ёзги, кузги, қишки таътилларда дам олишларини режалаштириш ва мазмунли ўтказилишини таъминлаш; ж) Баркамол авлодни тарбиялашда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ишларни амалга ошириш; з) маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида туман (шаҳар) миқёсида кенг кўламда турли хил тадбирлар (тарбиявий ишлар, семинар, суҳбат, ўқув, кўрик-танловлар)ни режалаштириш ва уларнинг ўтказилишини таъминлаш; и) таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, синф раҳбари, ёшлар етакчиси фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг иш самарадорлиги оширилишини таъминлаш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача