Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: q-bozor.madaniyat@inbox.uz Телефон: 223-64-07 223-55-92 Почта манзили: Коровулбозор т, Геолиглар кўчаси 1-уй Интернетдаги манзил: http://madaniyat.uz/ Мурожаат учун

223-64-07 223-55-92

Боғланиш учун маълумотлар Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани
8

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бўлим мудири (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Қоровулбозор туман Маданият бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Қоровулбозор туман маданият бўлими # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 04.05.2021 дан 13.05.2021 гача
1. Маданият ва санъат соҳасида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган ҳамда камида бакалавр даражасида олий маълумотли бўлиши лозим. 2. Мудир лавозимига маданият ва санъат йўналишидаги маданий-маърифий муассасалар иш фаолиятидан ҳамда халқ ижодиёти, адабиёт ва санъатдан, маданият муассасаларининг бошқарув малакаларидан, маданият масканлари иш тажрибаларидан, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан, мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсати, амалдаги давлатчилик тузуми, мустақиллик мафкураси, миллий истиқлол ғояларидан яхши хабардор, соҳа фаолиятини тартибга солувчи ва бошқа тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши ўрганган, ҳозирги давр талаблари асосида янгича иш услубида номоддий маданий мерос ва илмий-услубий йўналишларда ишларни ташкил эта оладиган, ташаббускор ва талабчан мутахассис киши тайинланади.

1. Аҳолининг маданий эҳтиёжларини ўрганади ва маданий-маърифий, кўнгилочар хусусиятга эга бўлган хилма-хил хизматларни ташкил этади, халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъати, бадиий ижод, амалий ва тасвирий санъат билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратади. 2. Бўлимда Ўзбекистоннинг номоддий маданий мерос объектлари ва намуналарини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, замонавий студиялар ва тўгараклар, шунингдек бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш йўли билан бадиий ижод ва амалий санъатни ривожлантиради. 3. Бўлим фаолиятига замон талаблари асосида янгича ёндашиб, замонавий йўналишларни, шакл ва усулларни жорий этади, ижтимоий-сиёсий ва маданий-маърифий тадбирларни бадиий жиҳатдан юқори савияда ташкил этади, бу борада, аҳолининг қизиқишларини уларнинг этник, топонимик хусусиятлари, миллий таркиби, ёши жиҳатидан табақаланишини пухта ўрганган ҳолда олиб боради. 4. Бўлим ва марказлар ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади. Бўлим ва марказлар ходимларини тўғри танлаб, уларнинг қобилияти ва иқтидори, имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хизмат вазифаларини тақсимлайди. 5. Йиллик, чорак ва ойлик иш режаларини пухта ишлаб чиқиб, уларнинг ижросини таъминлайди ва мунтазам равишда ҳисоботларни олиб боради, бажарилган ишлар ҳақида маданият бошқармасига, маҳаллий ҳокимиятга ўз вақтида ахборот ва ҳисоботлар бериб борилишини таъминлайди. 6. Ўзи раҳбарлик қилаётган бўлимда ички меҳнат тартибини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда касаба уюшмаси билан келишган ҳолда жорий этади, ходимлардан меҳнат ва ижро интизомига риоя қилишларини талаб қилади, шунингдек, лавозим йўриқномасига амал қилинишига эришиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди. 7. Бўлим ва марказлар ходимларига ишлаш учун шароит яратиб бериш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, жамоа ўртасида тарбиявий ишларни кенг йўлга қўйиш орқали соғлом муҳитни яратади. 8. Бўлим ва марказларнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини ташкил этади, бино, хизмат, тўгарак хоналари, томоша зали, мавжуд буюмлар, жиҳозлар, саҳна кийимлари ва мусиқа асбоблари, техник воситалардан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, уларнинг бутлиги, яроқлилигини таъминлайди. Бўлим моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини амалга оширади. 9. Бўлимнинг маҳаллалар, қишлоқ фуқоролар йиғини, хўжаликлар, ташкилот ва муассасалар, уюшма ва жамғармалар билан алоқа ва ҳамкорлигини амалга оширади, ўрнатилган тартибда ва қонунчилик асосида пуллик ҳизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузади, жамоатчиликни Марказга жалб этади. 10. Бўлимнинг методик ҳамда бадиий кенгашларини тузади ва унга раҳбарлик қилади, мутасадди сифатида муассасани талаб даражасида бошқаради. 11. Бўлим фаолиятини амалга ошириш мақсадида ажратилган пул маблағлари ва моддий-техник воситаларидан, товар-моддий бойликлари, бино ва бино майдонидан тўғри фойдаланиш ва уларни ўрнатилган тартибда сақланишини таъминлайди. Бўлим ва марказ жойлашган бинода ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва безаш ишларини амалга оширилишини йўлга қўяди, уни бадиий-эстетик, маънавий озуқа оладиган масканга айлантиради. 12. Оммавий ахборот воситалари орқали бўлим фаолиятини ёритади, тарғиб этади. 13. Марказларга услубий-амалий ёрдам бериш, улардан ҳисоботлар қабул қилиш, фаолиятини таҳлилий ўрганиш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади. Марказлар фаолияти бўйича ҳисоботларни умумлаштириб, тегишли юқори ташкилотларга етказиш. 14. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш учун бадиий ҳаваскорлик тўгараклари билан биргалик замонавий, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда янги хизмат турлари, нотиқлик санъати, либослар дизайни, компьютер саводхонлиги, веб-дизайн, тасвирий ва амалий санъатнинг долзарб ва самарали йўналишлари, ёш дастурчилар, хорижий тилларни ўрганиш курслари, мусиқа ва санъат студиялари каби тўгаракларни ташкил этади ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилиб боради. Марказ амалиётига замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этади. 15. Пуллик хизматларни кўрсатиш борасида турли корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузади.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача