Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: mirzachul-pensiya@mirzachlpf.pf.mf.uz Телефон: 72.222-55-76 Почта манзили: Гагарин шахри, Ўзбекистон шох кўчаси 29-а-уй Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

72.226-55-76

Боғланиш учун маълумотлар Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани
7

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи 1-тоифали инспектори (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мирзачўл тумани бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Мирзачўл туман бўлими # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 29.04.2021 дан 08.05.2021 гача
Минимал таълим даражаси: олий Молия, иқтисод, пенсия иши ёки ижтимоий иш йўналишларида олий маълумотга (бакалавр ёки магистр) эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга имтиёзлар берилади); • Молия, банк, солиқ ёки ижтимоий соҳаларда камида 3 йил ишлаган бўлиши ва ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш; • Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Excel, Power Point ва бошқа дастурларини билиши ва ишлаш кўникмаларига эга бўлиши; • Профессионал этика, касб ва умумаҳлоқий-маънавий сифатларга эга бўлиши, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти; • Лавозимга мос бошқа талаблар.

Ўрнатилган лавозим йўриқномаси талабларини бажариш Иш фаолиятига алоқадор асосий қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини билиши ва ушбу ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш (Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуни ва бошқалар); • Пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш ишларини таҳлил қилиш ва бўлим иш режасини тузиш; • Пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг тўғри тайинланганлиги ва расмийлаштирилишини текшириш; • Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш; • Тизимли асосда пенсиялар тайинлаш ва уларни қайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш; • Ўзига бириктирилган ҳудуддаги фуқароларга пенсия тайинлаш ва қайта хисоблашни белгиланган тартибда тўғри амалга оширишни таъминлаш; • Пенсия ва нафақа тайинлаш масаласида бўлимга келиб тушган фуқароларнинг аризаларини раҳбар топшириғига кўра ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш; • Тасдиқланган пенсия ва нафақа ишларининг тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов гуруҳига топшириш ва тўловга берилган ишларни рўйхатга олиш ишларини юритиш; • Имтиёзли пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш, уларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилганлиги ва асосли эканлигини белгиланган тартибда текшириш; • Пенсия қонунчилигини, пенсия ва нафақа тайинлаш бўйича илғор иш услубларини мутахассислар томонидан ўрганилишини ташкил қилиш; • Пенсия, ижтимоий нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш жараёнида мавжуд бўлган хатолар ва камчиликларини таҳлил қилиш, уларни олдини олаши ва бартараф қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш; • Юқори орган ҳамда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси худудий бўлими томонидан қабул қилинган буйруқлар, қарорлар ва гуруҳ ишига оид белгиланган бошқа чора-тадбирларни ижросини таьминлаш; • Пенсия ва нафақа тайинлаш комиссиянинг қарорига асосан тақдим этилган ҳужжатнинг асослилигини текшириш максадида давлат архиви ёки ташкилотларга сўровлар юбориш ёки жойига чиқиб текшириш; • Гуруҳ иш режасига асосан аҳоли ўртасида амалдаги қонунчилигини тарғиб этиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш; • Лавозимга юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача