Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: sayxunobod_xtb@mail.ru Телефон: 67-333-22-81 Почта манзили: Сайхунобод тумани Сайхун шаҳарчаси Шифокорлар кўчаси 19-уй Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

67-333-22-81

Боғланиш учун маълумотлар Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани
23

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бўлим мудири (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Сайхунобод тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Рахбарият # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 28.04.2021 дан 07.05.2021 гача
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; в) таълим соҳасида камида 5 йил ва раҳбарлик лавозимида ёки халқ таълими бошқаруви органларида 3 йил иш стажи.

а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш; б) бўлимнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш ва бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш; в) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, вазирлик ҳайъати қарорлари, вазир ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда уларнинг идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш; г) фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича бўлим ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш; д) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш, уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш; е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, номенклатура бўйича таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тайинлаш учун, шунингдек, ҳисоб-назорат номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни келишиш учун юқори турувчи халқ таълими бошқарув органларига тақдим этиш; ж) умумий ўрта таълим мактабларини юқори малакали педагог ходимлар билан тўлдириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, улар меҳнатини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига боғлиқ бўлмаган турли хил ишларга жалб қилинишини йўл қўйилмаслигини таъминлаш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача