Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: Mirzaobod_txtb@uzedu.uz Телефон: 67-310-13-89 Почта манзили: Мирзаобод тумани Наврўз шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси 12-уй Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

67-310-13-89

Боғланиш учун маълумотлар Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани
12

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Мудир ўринбосари (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Мирзаобод тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Рахбарият # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 28.04.2021 дан 07.05.2021 гача
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; в) таълим соҳасида камида беш йил ва раҳбарлик лавозимида ёки халқ таълими бошқаруви органларида икки йил иш стажи.

а) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва зиммасига юкланган барча вазифаларни бажариш; б) умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг давлат таълим стандартларини ўзлаштириш мониторинги ва фанлар бўйича ўқувчилар билимларидаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўриш; в) иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, мактаблар, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилар фаолиятига баҳо бериш ва уларнинг рейтингини аниқлаш; г) идоравий мансублиги, мулкчилик шаклидан қатъий назар таълим муассасаларига методик раҳбарликни такомиллаштириш ва уларда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш; д) ўқув-тарбия жараёнига замонавий методлар, илғор педагогик технологияларни жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш; е) таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш; ж) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш; з) педагог ходимлар, методистлар ва ўқувчилар иштирокида танлов ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиш ишларини ташкил қилиш; и) умумий ўрта таълим мактабларини дастурий-методик материаллар билан таъминлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини экспертизадан ўтказиш ишларини амалга ошириш; к) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини режалаштириш, улар юзасидан методик ва ахборот материалларини тайёрлаш; л) тажриба-синов майдонлари ишига раҳбарлик қилиш, методик ёрдам кўрсатишни таъминлаш; м) ҳафта, ой, йил мобайнида мутасаддилигидаги таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилган ишлар якунини таҳлил қилиш, камчиликларни бартараф этиш чора- тадбирларини белгилаш ва амалга ошириш; н) педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил қилиш ва уларнинг малакасини оширишни режали амалга ошириш; о) касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача