Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: boyovut_txtb@inbox.uz Телефон: 67-390-17-54 Почта манзили: Боёвут тумани Боёвут шаҳарчаси Беруний кўчаси Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

67-390-17-54

Боғланиш учун маълумотлар Сирдарё вилояти, Боёвут тумани
8

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Мудир ўринбосари (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Боёвут тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Бўлинма мавжуд эмас # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Сирдарё вилояти, Боёвут тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 07.04.2021 дан 16.04.2021 гача
камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиш, таълим соҳасида камида беш йил ва раҳбарлик лавозимида ёки халқ таълими бошқаруви органларида икки йил иш стажи.

Мутасаддилигидаги таркибий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва зиммасига юкланган барча вазифаларни бажариш; б)умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг давлат таълим стандартларини ўзлаштириш мониторинги ва фанлар бўйича ўқувчилар билимларидаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўриш; в)иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, мактаблар, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилар фаолиятига баҳо бериш ва уларнинг рейтингини аниқлаш; г)идоравий мансублиги, мулкчилик шаклидан қатъий назар таълим муассасаларига методик раҳбарликни такомиллаштириш ва уларда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришишларини ташкил этиш; д)ўқув-тарбия жараёнига замонавий методлар, илғор педагогик технологияларни жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш; е)таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш; ж)умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш; з)педагог ходимлар, методистлар ва ўқувчилар иштирокида танлов ҳамда оммавий тадбирлар ўтказишишларини ташкил қилиш; и)умумий ўрта таълим мактабларини дастурий-методик материаллар билан таъминлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини экспертизадан ўтказишишларини амалга ошириш; к)умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишишларини режалаштириш, улар юзасидан методик ва ахборот материалларини тайёрлаш; л)тажриба-синов майдонлари ишига раҳбарлик қилиш, методик ёрдам кўрсатишни таъминлаш; м)ҳафта, ой, йил мобайнида мутасаддилигидаги таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилган ишлар якунини таҳлил қилиш, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга ошириш; н)педагог ходимларни аттестациядан ўтказишишларини ташкил қилиш ва уларнинг малакасини оширишни режали амалга ошириш; о)касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш. Билиши лозим: а)халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; б)умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат таълим стандартлари ва давлат талабларининг мазмунини; в)таълим муассасаларидаги ўқув ва тарбия сифатини оширишнинг усулларини; г)ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; д)педагогика ва психологияни, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва тарбиявий ишлар консепсиясини; е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни; ж)педагогика, психология, болалар физиологиясини, жамоада қулай психологик муҳит яратишни; з)ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини, таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; и)касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача