Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: boyovut_txtb@inbox.uz Телефон: 67-390-17-54 Почта манзили: Боёвут тумани Боёвут шаҳарчаси Беруний кўчаси Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

67-390-17-54

Боғланиш учун маълумотлар Сирдарё вилояти, Боёвут тумани
4

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бош бухгалтер (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Боёвут тумани халқ таълими бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилмаган
# Ташкилий тузилма: Марказлашган хисобхона # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Сирдарё вилояти, Боёвут тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 07.04.2021 дан 16.04.2021 гача
иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи йўналишларида олий маълумот, УзАСБО дастуридан фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар бўлиши, соҳага оид қонунчиликни билиш.

Катта бухгалтер, бўлимда бухгалтерия ҳисоби юритилишини амалга оширилишини таъминлайди; ҳисоб ва ҳисоблаш ишларида юқори компьютер, технологик усулларни қўллаш, бухгалтерия ҳисобининг илғор шакллари ва методларини кенг жорий этади; пул маблағлари, товар–материал қийматликлар ва асосий воситалар тушумини тўлиқ ҳисобга олиш, шунингдек уларнинг харакати билан боғлиқ бўлган муомалаларни бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида акс эттиради; ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини, харажат сметаларини бажарилишини, маҳсулот сотишни тўғри ҳисобга олиш, қурилиш–монтаж, маҳсулот, иш ва хизматлар таннархини иқтисодий асосланган равишда тузади; белгиланган қоидаларга мувофиқ таълим муассасаларининг хўжалик- молиявий фаолияти натижаларини аниқ ҳисобга олади; давлат бюджетига, ижтимоий суғурта ташкилотларига тўланмаларни, капитал қўйилмаларни молиялаштиришга маблағларни тўғри аниқлаб, ўз вақтида ўтказиб бериш, иқтисодий рағбатлантириш ва заҳира фондларига маблағлар ажратишни таъминлайди; пул маблағлари, товар-моддий қийматликлар камомади, ўғирликлари бўйича материалларни расмийлаштириш бўйича юридик хизматлар ишида қатнашиш ва тегишли ҳолларда бу материалларни суд ва тергов ташкилотларига бериш ишларини амалга оширади; бўлимнинг ишлаб чиқариш бирликлари, шунингдек алоҳида балансга ажратилган ишлаб чиқариш ва хўжаликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни ташкил этилишини ўрганиш, бухгалтерия ҳисоби, назорат, ҳисобот, молиявий таҳлил масалалари бўйича ҳодимлар орасида тушунтириш ишларини ўтказади; дастлабки ҳужжатлар, бухгалтерия ёзувларига асосан бухгалтерия ҳисоботини тўғри тузиш ва уни белгиланган муддатларда тегишли ташкилотларга топширади; қуйи ташкилотлар (таълим муассасалари)нинг хўжалик-молиявий фаолиятини (бошқа бўлинмалар ва хизматлар билан биргаликда) молиявий таҳлилини амалга оширади, барча турдаги молиявий ҳисоботларни қабул қилади ва юқори ташкилотларга топширади; алоҳида балансга ажратилган ишлаб чиқариш ва хўжаликларда ўрганиш ва ҳужжатли тафтишлар ўтказиш, уларнинг ишларини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлайди; бухгалтерия ҳужжатларини бутлигини таъминлаш, расмийлаштириш ва уларни белгиланган тартибда архивга топширади; таълим муассасаларининг молиявий, ҳисоб-китоб ва кредит муомалаларини ҳисобга олиш ва бу муомалаларнинг қонунийлиги, ўз вақтида, тўғри расмийлаштирилиши борасида уларга амалий ва методик ёрдам кўрсатади; катта бухгалтер камомадларни вужудга келиши ва пул маблағлари ва товар-материал қийматликларни ноқонуний сарфланиши, молия ва хўжалик қонунчилигини бузилишини олдини олиш ишларини амалга оширади.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача