Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: djizak.sh-pensiya@dzkpf.pf.mf.uz Телефон: 72.222-55-76 Почта манзили: Бобур махалласи, Қ.Имомов кўчаси 46-уй Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

72.222-62-18

Боғланиш учун маълумотлар Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри
21

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи 1-тоифали инспектори (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах шаҳар бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах шаҳар бўлими # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри # Ҳужжатларни қабул қилиш: 07.04.2021 дан 16.04.2021 гача
Минимал таълим даражаси: олий Молия, иқтисод, пенсия иши ёки ижтимоий иш йўналишларида олий маълумотга (бакалавр ёки магистр) эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга имтиёзлар берилади); • Иқтисодий таҳлил қила олиш ва ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш; • Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Excel, Power Point, UzASBO ва бошқа дастурларини билиши ва ишлаш кўникмаларига эга бўлиши; • Профессионал этика, касб ва умумаҳлоқий-маънавий сифатларга эга бўлиши, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти; • Лавозимга мос бошқа талаблар.

Ўрнатилган лавозим йўриқномаси талабларини бажариш Иш фаолиятига алоқадор асосий қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини билиши ва ушбу ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш (Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуни ва бошқалар); • Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларга шахсий ҳисоб варақасини тўғри очиш (тўлдириш, юритиш) ва ёпиш; • Пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш; • Ишловчи пенсионерларга тўлов топшириқномалари бериш китобни белгиланган тартибда юритиш; • Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти бўйича норматив ҳуқуқий-ҳужжатлари талабларини тушунтириш ишларини ташкил этиш; • Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банкларида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ҳамда бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши мониторингини олиб боришни таъминлаш; • Тўлов ҳужжатларини тўғри қонуний ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш; • Пенсия миқдорлари ўзгарган пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг миқдорларига асосан шахсий хисоб варақаларига ўз вақтида ёзувлар киритиш; • Белгиланган муддатда алоқа бўлимлари ва халқ банклари орқали пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини молиялаштириш учун талабномаларни тайёрлаш; • Гуруҳ иш режаси асосида пенсия тўловларини жойига чиқиб текширади ва текширув далолатномасини тузиш; • Халқ банклари билан биргаликда пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини мониторингини ташкил қилиш ва таҳлилларини олиб бориш; • Давлат пенсия таъминотини ташкил қилишнинг янги замонавий услубларини ўрганиш ва уларни тадбиқ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш. • Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар тўғрисидаги маьлумотлар базасини тўғри юритилишини таъминлаш; • Ҳар ойда Халк банки билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш; • Лавозимга юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача