Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: avloniy@xtv.uz Телефон: +99871 246 98 69 Почта манзили: Олмазор тумани Зиё кўчас 6-уй Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

-

Боғланиш учун маълумотлар Ўзбекистон Республикаси
0

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Таълим инновацияларини жорий этиш бўйича директор ўринбосари (Очиқ) # Иш ҳақи: 7,904,144.00 дан 7,904,144.00 гача
# Ташкилот: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Рахбарият # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Ўзбекистон Республикаси # Ҳужжатларни қабул қилиш: 05.05.2021 дан 14.05.2021 гача
Олий маълумот, фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), истисно равишда фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ва ихтисослик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси. Илмий ишлари мавжудлиги, ўзбек-рус тилларини билиши, компютер саводхонлиги мукаммал даражада бўлиши лозим.

Ахборот коммуникация технологиялари ва техник таъминот, ахборот-ресурс марказлари, тадқиқот ва таълим инновацияларини ривожлантириш, илмий ва педагогик хизматлар кўрсатиш, шу жумладан қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ишларига раҳбарлик қилади. Ишлаб чиқаришни техник жиҳозлаш ва унинг самарадорлигини ошириш режаларини тузишда қатнашади. Институтга тегишли бинолар, хоналар, асбоб-ускуналар ва қурилмаларни ижарага бериш ҳужжатларини расмийлаштиради ва ижара шартларининг бажарилишини таъминлайди. Йўналишидаги бўлимлар ва ҳудудий марказларнинг ишларини ваколати доирасида назорат қилиб боради. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасининг шакллантирилишини таъминлаш ишларида иштирок этади. Институтнинг ички тартиб-қоидаларини белгилаш, уни ходимлар ва тингловчилар томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг фан-техника ва халқ хўжалиги тегишли соҳасининг ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи фармон ва қарорларини; халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; юқори идораларнинг институт фаолияти билан боғлиқ фармойишлари, қарорлари, буйруқлари ва бошқа кўрсатма тусидаги ҳужжатларини; республика ва чет элларда фан ва техниканинг институт фаолияти билан боғлиқ соҳаларида қўлга киритилган натижаларини таҳлил қилиш ҳамда амалиётга тадбиқ этишни билиши лозим.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба. Дам олиш кунлари: якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 17: 00 гача