Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: guzor-pensiya@KRSHPF.pf.mf.uz Телефон: 75-552-25-75 Почта манзили: Ғузор тумани Ўзбекистон кўчаси 46 уй 180300 Интернетдаги манзил: http://pfru.uz/ Мурожаат учун

75-552-25-75

Боғланиш учун маълумотлар Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани
16

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Инспектор (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғузор тумани бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Пенсия ва нафақалар туланиши устидан мониторинг гурухи # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 06.04.2021 дан 15.04.2021 гача
Минимал таълим даражаси: олий Молия, иқтисод, пенсия иши ёки ижтимоий иш йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга имтиёзлар берилади); Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш ; Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Excel, UzASBO ва бошқа дастурларини билиши ва ишлаш кўникмаларига эга бўлиши; Профессионал этика, касб ва умумаҳлоқий-маънавий сифатларга эга бўлиши, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.

Ўрнатилган лавозим йўриқномаси талабларини бажариш Тўлов хужжатларини тўғри қонуний ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди. 2. Хизмат худудидаги пенсия олувчиларнинг хохишига кўра пенсияларни уйига элтиб бериш ёки жамғарма банклари орқали тўлаш учун тўлов хужжатлари тайёрлайди. 3. Ишловчи пенсиянерларга иш жойидан пенсия тўлаш учун топшириқномаларни тўлдиради. 4. Бир марталик тўловлар бўйича топшириқномаларнинг хисобини юритади. 5. Ҳисобдан чиққан (вафот этган кўчиб кетган муддати тугаган) ва ҳисобга қўшилган (Янги тайинланган кўчиб келган қайта ҳисобланган ва тикланган) пенсионерларнинг хисобини юритади ва шахсий хисоб варақалари ва тўлов хужжатларига тегишли ёзувларни киритиб, ушбу маълумотларга асосан компьютер базасига тегишли ўзгартиришларни киритиш . 6. Ўқувчиларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси улар 18 ёшга тўлгунга қадар тўланади ҳар йили таълим муассасасига ташриф буюрган ҳолда таълим олинаётганлиги ҳолатини белгилаш юзасидан мониторингни амалга оширади. 7. Гуруҳ иш режаси асосида пенсия тўловларини жойига чиқиб текширади ва текширув далолатномасини тузади. 8. Пенсия ва ижтимоий нафақа тўлови масалалари бўйича бўлим бошлиғи топшириғи асосида фуқароларни қабул қилади хамда уларнинг ёзма ариза ва хатларига жавоб хатлари тайёрлайди. 9. Ўзи хизмат кўрсатадиган худуд буйича белгиланган тартибда пенсионерлар сони, янги тайинланган пенсиялар сони ва пенсия миқдорлари тўғрисидаги статистик ҳисобот, пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сони ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот ва ишловчи пенсионерлар сони тўғрисида хисоботларини электрон дастури бўйича тахлилий хисоботларини тайинлаш гурухи билан хамкорликда тайёрлайди. 10. Хизмат кўрсатадиган пенсия олувчилар сони бўйича хар ойда пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини молиялаштириш учун талабнома тайёрлайди. Ҳар ойда пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўлов рўйхатларини (ведомостларни) компьютердан чоп этади ва ҳар бир пенсия миқдорини белгиланган тартибда текшириб имзо қўяди. 11. Рахбариятнинг топшириғи асосида республика ёки бошқа давлатларнинг ижтимоий таьминот тизимидан келган пенсия ва ижтимоий нафақа тўловлари масаласидаги сўровномаларга жавоблар тайёрлайди, айнан шу масалалар бўйича уларга сўровномалар тайёрлайди. 12. Халқ банк филиаллари ва тижорат банклари орқали пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўғри тўланишини аниқлаш мақсадида гурух режаси асосида пенсионерлар билан учрашув-мониторинг олиб боради. 13. Тўлов хужжатларида пенсия миқдорларининг тўғри кўрсатилиши ва тўловларнинг ўз вақтида тўхтатилишини таъминлайди. 14. Аҳоли ўртасида гурух режаси асосида амалдаги пенсия қонунчилигини тарғиб этиш ва тушунтириш ишларини олиб бораради. 15. Ўзига бириктирилган худуд учаска Ҳалқ банк филиаллари билан пенсия тўловлари якуни бўйича солиштирма далолатномалар тузади ва гуруҳ раҳбарига топширади. 16. Пенсия ва нафақалардан пенсионер ёки нафақа олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича чегирмалар қилиш тўғрисидаги комиссия қарори лойиҳаси тайёрлайди ва қонунчиликка мувофиқ ўндирилишини таъминлайди. 17. Ички меҳнат тартиби қоидаларига амал қилган холда бошқа функцияларни амалга оширади ва ўз иш фаолиятида Пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гурухи раҳбарига бўйсунади.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача