Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: qamashikadr@umail.uz Телефон: (75) 532-42-91 Почта манзили: Қамаши тумани, А.Темур кўсаси, 1-уй Интернетдаги манзил: https://qamashi24.uz Мурожаат учун

(75) 532-42-90

Боғланиш учун маълумотлар Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани
4

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бош юрисконсульт (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Қамаши тумани ҳокимлиги # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Юристконсульт # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 06.04.2021 дан 15.04.2021 гача
Минимал таълим даражаси: олий маълумотга эга бўлган юрист ҳамда соҳада ишлаб тажриба орттирган мутахассис бўлиши лозим. Умумий талаблар: 1)Олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган; 2)Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги; 3)давлат тилини мукаммал билиши; 4)чет тилларини билиши (устунлик берилади); 5)стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши; 6)иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлган; 7)юклатилган вазифаларни мустақил, кўмаксиз бажара оладиган; 8)одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган; 9) ижтимоий-сиёсий билимларга эга бўлган; 10)охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган бўлиши лозим. Иш стажи бўйича малака талаблари: 1) Қоида тариқасида давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлсин Йўналиш бўйича малака талаблари: 1)ҳуқуқшунос мутахассислиги бўлган; 2)лойиҳаларни хар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши кўникмаларига эга бўлган; 3)шартномавий-ҳуқуқий ва талбнома-даъво ишларини биладиган; 4)меҳнат қонунчилигига оид норматив ҳужжатларни пухта ўзлаштирган; 5)раҳбарлик салоҳиятга эга бўлган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади: давлат органининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этади; давлат органи томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб боради; давлат органининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштиради; давлат органи ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этади; шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача