Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: namangan@karantin.uz Телефон: 69-226-01-02, 99-467-44-77 Почта манзили: Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

69-226-01-02, 99-467-44-77

Боғланиш учун маълумотлар Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти
2

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Туман ва шаҳар карантин инспектори (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Ўсимликлар карантини давлат инспекциясинин Наманган вилояти ҳудудий карантин инспекцияси # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Туман ва шаҳар агрономи # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти # Ҳужжатларни қабул қилиш: 02.04.2021 дан 11.04.2021 гача
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг карантин инспектори вазифасига олий маълумотлик камида 1 йил иш стажига эга бўлган мутахассислар тайинланади. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг туман карантин инспектори Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлисининг Сенат ва Қонунчилик палатаси қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамасининг қарорлари, буйруқлари ва Ўсимликлар карантини соҳаси бўйича меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни билиши шарт.

Иктисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан Наманган вилояти худудига кириб келишидан ҳимоя қилиш; карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этишни ташкил этиш, шунингдек, вилоятнинг улар мавжуд бўлмаган худудларига кириб боришининг олдини олиш; ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлок ҳўжалиги ва бошка ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача