Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: aruziqulova@mineconomy.uz Телефон: 71-232-65-40 Почта манзили: Ислом Каримов 45 А Интернетдаги манзил: https://mineconomy.uz Мурожаат учун

71-232-65-30

Боғланиш учун маълумотлар Ўзбекистон Республикаси
15

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бўлим бошлиғи (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Стратегик тармоқларни ислоҳ қилиш бўлими # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Ўзбекистон Республикаси # Ҳужжатларни қабул қилиш: 11.06.2021 дан 20.06.2021 гача
1. Олий маълумотли, иқтисодиёт (ҳудудий иқтисодиёт, тармоқлар иқтисодиёти) соҳасида раҳбарлик лавозимида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиш; 2. Стратегик тармоқлар корхоналари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш бўйича методик материалларни ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиш; 3. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш; 4. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш; 5. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар ижобий баҳоланади.

1. Давлат иштирокида стратегик тармоқлар корхоналарини ислоҳ қилишда қуйидагиларда иштирок этади: вазирликлар ва идораларнинг стратегик корхоналарни ислоҳ қилиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан давлат корхоналарини, хўжалик бирлашмаларини иқтисодий ва тартибга солиш функциялари ажратиш йўли билан қайта ташкил этишни амалга ошириш; стратегик тармоқ корхоналарини хусусий сектор билан тенг бозор шароитида тўлиқ ишлаши учун ўз товарлари ва хизматларига нархлар ва тарифларни эркин шакллантиришга ўтиши, давлат иштирокида стратегик корхоналари учун мавжуд бўлган барча имтиёзларни доимий равишда хатлов қилиш ва уларни оптималлаштириш бўйича таклифларни киритиш; халқаро молиявий институтлар ва компаниялар билан стратегик корхоналар қўшма лойиҳаларини тайёрлаб амалга ошириш. 2. Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш cтратегиясинининг мақсадлари ва устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда стратегик тармоқларни ривожлантириш дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, ички ва ташқи бозорларда замонавий, рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг турларини ишлаб чиқариш, модернизация, техник ва технологик янгилаш, юқори технологияли ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш соҳасида стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича тегишли қонун ҳужжатларини ишлаб чиқади. 3. Жаҳон тажрибаси ва илмий тадқиқотлар, бозор тамойиллари ва иқтисодий моделлаштиришдан фойдаланган ҳолда стратегик тармоқларнинг ривожланиш параметрларини таҳлил қилиш ва прогнозлашни такомиллаштириш соҳасида: жаҳон бозоридаги тенденцияларни таҳлил қилиш ва стратегик тармоқларнинг ривожланиш параметрларини оптималлаштириш; соҳаларнинг комплекс ривожланишини таъминловчи дастурларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш; жаҳон тажрибаси ва илмий тадқиқотларни қўллаш орқали уларни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади. 4. Стратегик тармоқ корхоналари саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий юқори технологик ускуналар ва инновацион технологияларни кенг жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда стратегик тармоқлар фаолиятини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни диверсификациялаш ва мавжуд минерал хом ашёларни чуқур қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолда соҳаларни янада ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва концепцияларни ишлаб чиқиш. 5. Стратегик тармоқларнинг таркибий ўзгартиришлар масалалари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ташкилий-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, уларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишда иштирок этади. 6. Стратегик тармоқларнинг давлат унитар корхоналари ва акциядорлик жамиятлари акцияларини давлат тасарруфидан чиқариш, шунингдек, уларни стратегик корхоналар рўйхатига киритиш (ёки чиқариш) бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади. 7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этади. 8. Раҳбарият билан келишилган ҳолда Бўлим ваколати доирасида соҳага оид учрашувларда, семинарларда ва бошқа тадбирларда иштирок этади.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача