Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: aruziqulova@mineconomy.uz Телефон: 71-232-65-40 Почта манзили: Ислом Каримов 45 А Интернетдаги манзил: https://mineconomy.uz Мурожаат учун

71-232-65-30

Боғланиш учун маълумотлар Ўзбекистон Республикаси
65

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бош мутахассис (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлар ва дастурлар билан ишлаш бошқармаси # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Ўзбекистон Республикаси # Ҳужжатларни қабул қилиш: 11.06.2021 дан 20.06.2021 гача
1. Иқтисодиёт йўналиши бўйича олий маълумотга, давлат органларида бевосита ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид йўналишда камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши; 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг таълим соҳаси масалалари, хусусан, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим тизимига оид карор ва фармонларини билиши; 3. Соҳага оид маълумотларни таҳлил қилиши ва иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, архив ишларини юритиш кўникмасига эга бўлиш; 4. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали ташкил этиш кўникмасига эга бўлиш; 5. Жамоада ишлаш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш; 6. АКТ, МС Office, Интернетдан фойдаланиш, маълумотлар базаси ва электрон хатлар билан юқори даражада ишлаш; 7. Ўзбек тилини мукаммал, рус тилини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади.

1. Давлат статистика қўмитасининг кўрсаткичларига асосланган ҳолда, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим соҳасини барқарор ривожланиши бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; 2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан халқ таълими ва мактабгача таълим дастурларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш механизмини амалга ошириш; 3. Халқ таълими ва мактабгача таълим соҳасига тааллуқли Ҳукумат қарорлари, низомлари, қоидалари, кўрсатмалари ва бошқа норматив-ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 4. Халқ таълими ва мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, тизимнинг самарадорлигини ошириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммоларни мунтазам мониторинг қилиб бориш, муаммолар ечими бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш; 5. Халқ таълими ва мактабгача таълим қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш; 6. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар бажарилишининг доимий мониторингини олиб бориш (халқ таълими ва мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш); 7. Таҳлилларга асосланган ҳолда халқ таълими ва мактабгача таълим соҳасига тегишли прогноз кўрсаткичларини шакллантириш, шунингдек, уни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача