Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: karmana-pensiya@karmanapf.pf.mf.uz Телефон: 79-532-18-54 Почта манзили: Кармана тумани Тошкент кўчаси 1-уй Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

79-224-49-01

Боғланиш учун маълумотлар Навоий вилояти, Кармана тумани
6

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Бўлим бошлиғи (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Кармана тумани бўлими # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Раҳбарият # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Навоий вилояти, Кармана тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 04.05.2021 дан 13.05.2021 гача
Минимал таълим даражаси: олий "Пенсия иши" йўналишида олий маълумотга ёки олий юридик маълумотга эга бўлган, молия, банк, давлат солиқ хизмати ва бошқа иқтисодиёт йўналишлари

1.1. Бўлим фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва бўлим ишини ташкиллаштиради; 1.2. Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатишга оид норматив ҳуқуқий-ҳужжатларни тўғри татбиқ этилишини таъминлайди; 1.3. “Пенсия иши” йўналишида олий маълумотга ёки олий юридик маълумотга эга бўлган, молия, банк, давлат солиқ хизмати ва бошқа иқтисодиёт йўналишларидаги идораларда камида уч йил ишлаган шахслар бўлим бошлиғи лавозимига тайинланиши мумкин; 1.4. Хизмат кўрсатаётган ҳудудда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига доир қарор ва фармойишлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) ҳокимияти ва унинг ижроия тузилмаларига кўриб чиқиш учун тақдим этади; 1.5. Тасдиқланган смета доирасида маблағларни тасарруф қилади.Молия-штат ҳамда меҳнат интизомига амал қилинишини, пул ва мулк маблағларини сақланишини таьминлайди; 1.6. Бўлимни малакали ходимлар билан тўлдириш учун барча чораларни кўради. Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар талабларига мувофиқ яхши натижаларга эришган ходимларни рағбатлантиради ва Ички меҳнат тартиби қоидаларини бузган ходимларга интизомий жазо чоралар кўриш бўйича бошқармага таклифлар киритади, ёрдамчи ходимлар билан меҳнат шартномаси тузади ва бекор қилади; 1.7. Пенсия ва ижтимоий нафақа таъминоти масалалари бўйича фуқароларни қабул қилади, бўлимга тушган хат ва мурожаатлар юзасидан қарор қабул қилади; 1.8. Пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича комиссия раиси ҳисобланади ва қабул қилинган қарорларни тасдиқлайди; 1.9. Компьютер техникаларидан самарали фойдаланиш, уларнинг сақланиши, ишчи ҳолатда бўлишини таъминлайди; 1.10“ПК” пенсия, “ЎЗАсбо”, “Gazna-4”ваmf.ijro.gov дастурларида ўзига бириктирилган роль (логин,парол ёки электрон рақамли имзо) бўйича барча операцияларга шахсан жавоб беради; 1.11. Бўлим ходимларининг касбий малакаларини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади. Ходимларнинг билимларини ошириш бўйича амалий машғулотлар ташкил этади; 1.12. Фуқароларнинг пенсия таьминоти масалаларига тегишли бўлган ишларини ташкил қилади; 1.13. Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирнинг буйруқлари, ҳайъат қарорлари, бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга амал қилган ҳолда ишни ташкил этади.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача