Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: BKMboyovut@inbox.uz Телефон: 67-390-18-65 Почта манзили: Сирдарё вилояти Боёвут тумани Боёвут шаҳарчаси Интернетдаги манзил: - Мурожаат учун

67-390-18-65

Боғланиш учун маълумотлар Сирдарё вилояти, Боёвут тумани
2

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Боёвут тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Бўлинма мавжуд эмас # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Сирдарё вилояти, Боёвут тумани # Ҳужжатларни қабул қилиш: 06.05.2021 дан 15.05.2021 гача
- олий маълумотли (хуқуқшунос); - соҳага оид қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш; - компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш; - давлат тилини мукаммал билиш; - юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш; - ташаббускорлик ҳислатига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

1. “Меҳнат кодекси” ва “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунчиликнинг бажарилиши устидан давлат назоратини олиб боради. 2. Ўрнатилган тартибда бош бошқармага қилинган ишлар, шаҳарда “Меҳнат кодекси” ва “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунчиликка риоя қилиниши бўйича ҳисобот беради. 3. Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун хужжатларини қўллаш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади ҳамда марказ ва бош бошқарма раҳбариятига ҳар чорак якуни бўйича қилинган ишлар тўғрисида умумлаштирилган ҳисобот тақдим этади. 4. Одам савдоси бўйича марказ иш режаларини, баённомаларни ишлаб чиқади ҳамда туман Ишчи комиссиясининг иш режаси ва баённомаларини тегишли бандлари бўйича Ишчи комиссиясига маълумот тақдим этиб боради. 5. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида туман ҳудудида жойлашган ҳўжалик юритувчи субъектларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказади (текшириш хуқуқига эга бўлган тақдирда). 6. Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган вилоят хокими томонидан тасдиқланган бюджет иш режаси асосида туман ҳудудида жойлашган ташкилот, корхона ва муассасаларда текшириш ўтказади. 7. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун талаби асосида жойларда корхоналар томонидан бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг топширилишини назорат қилади, ҳисобтларнинг ҳаққонийлиги, топширилаётган ҳисоботларда бўш иш ўринларининг ҳақиқатда кўрсатилаётганлиги юзасидан текшириш ва монитроинглар ўтказади. 8. Ҳалқаро Меҳнат ташкилоти томонидан ратификация қилинган “Энг кичик ёш тўғрсида”ги Конвенция талабларидан келиб чиқиб, шаҳарда бу борада олиб борилаётган ишларни назорат қилади. 9. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси томонидан қабул қилган қарор, баённомалар ижросини таъминлайди, жойларда вояга етмаганларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди. 10. Хуқуқбузарлик профлактикаси бўйича туман Ишчи комиссиясининг тизимга тегишли топшириқлари ижросини таъминлайди. 11. Коррупцияга қарши курашиш бўйича туман Ишчи комиссиясининг тизимга тегишли топшириқлари ижросини таъминлайди. 12. Хотин-қизларни меҳнат хуқуқларини бузилишини олдини олиш юзасидан зарур чораларни кўради.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача