Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: info@mf.uz Телефон: (998 71) 239-46-70 Почта манзили: Toshkent shahar, Istiqlol koʻchasi, 29 uy, 100017, O'zbekiston Интернетдаги манзил: https://www.mf.uz/ Мурожаат учун

(998 71) 239-46-70

Боғланиш учун маълумотлар Ўзбекистон Республикаси
36

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Департамент директори (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ, ПРОКУРАТУРА ВА СУД ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Ўзбекистон Республикаси # Ҳужжатларни қабул қилиш: 04.05.2021 дан 13.05.2021 гача
- молия, иқтисодиёт, солиқ ва банк йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши; - молия ва иқтисодиёт тизимида, шунингдек давлат бошқарув органларида ёки шунга ўхшаш йўналишларда камида 10 йиллик иш тажрибага эга бўлиш; - макроиқтисодиёт, иқтисодий назарияни билиш ва иқтисодий таҳлил қила олиш кўникмаларига эга бўлиш; - компьютер саводхонлиги бўйича - Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларида юқори даражада ишлай олиш; - Ўзбекистон Республикаси Бюджет қонунчилигини амал қилиниши бўйича етарли кўникмаларга эга бўлиш; - молия соҳасидаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билиш; - бюджет тизими бюджетлари билан ишлаш бўйича умумий билимларга эга бўлиш; - меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш; - профессионал этикет, ҳамкасбларга ҳурмат билан қараши ҳамда муомала ва музокара маданиятига эга бўлиши; - ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилиятига эга бўлиши керак.

- бошқармага юклатилган ишларни амалга оширишда ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш; - бошқарма фаолияти билан боғлиқ қонун хужжатлари устида ишлаш, уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш; - бошқарма томонидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ва тегишли маблағлар ажратилишини таъминлаш; - молия вазирлиги раҳбарияти томонидан берилган бошқарма фаолиятига тааллуқли бошқа вазифаларни бажариш; - лавозим мажбуриятларида белгиланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача