Ташкилот тўғрисида маълумот Электрон почта: aruziqulova@mineconomy.uz Телефон: 71-232-65-40 Почта манзили: Ислом Каримов 45 А Интернетдаги манзил: https://mineconomy.uz Мурожаат учун

71-232-65-30

Боғланиш учун маълумотлар Ўзбекистон Республикаси
167

Вакансия бўйича номзодлар сони

Ҳужжатлар қабули тугашигача қолган вақт

# Вакант лавозим: Етакчи мутахассис (Очиқ) # Иш ҳақи: Иш ҳақи штат жадвали бўйича
# Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги # Қўшимча ҳақ: Кўзда тутилган
# Ташкилий тузилма: Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси # Ставка: Тўлиқ
# Туман: Ўзбекистон Республикаси # Ҳужжатларни қабул қилиш: 04.05.2021 дан 13.05.2021 гача
1. Иқтисодиёт, молия йўналишлари бўйича олий маълумотга, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида камида 2 йил иш стажига эга бўлиш; 2. Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ва самарали ёндашувларини, хориж илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда ишларни ташкиллаштириш, таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиш; 3. Жамоани бир мақсадга йўналтира олиш, ўз қарашларини ҳимоя қила олиш ва бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиш;

1. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ўртасидаги фарқни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш; 2. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ортда қолаётган туман ва шаҳарларда саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, уларнинг табиий бойликлари, географик жойлашуви, меҳнат ресурслари ва бошқа салоҳиятидан самарали фойдаланилишни назарда тутувчи дастурлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш; 3. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш, уларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоли масалаларни аниқлаш чораларини белгилаш; 4. Ҳудудлар ихтисослашувини белгилаш, шу билан бирга, ҳудуд иқтисодиётини диверсификация қилиш орқали таркибий ўзгаришларнинг боришини белгилаш; 5. Ҳудудларда фойдаланилмаган меҳнат захираларини ва ишлаб чиқариш салоҳиятларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 6. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида давлат томонидан бевосита ва билвосита ёрдам берилиши бўйича йўналишларни аниқлаш; 7. Ҳар бир туман ва шаҳар иқтисодиётининг жадал ривожланишига туртки бўладиган йўналишларни аниқлаш; 8. Ҳудудий инвестиция дастурлари шакллантриш жараёнида лойиҳаларни, хусусан ишлаб чиқариш кучлари, инфратузилма ва турар жойларни ҳудудга табиий, иқтисодий, архитектура-қурилиш, шунингдек истеъмол бозори каби омилларни инобатга олган ҳолда мақбул жойлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш; 9. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойихаларини самарали ва сифатли амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоли масалаларни аниқлаш чораларини белгилаш.

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача