Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтидаги “Вакансиялар” рукнини танлаш орқали vacancy.argos.uz порталига кириб барча очиқ вакансиялар тўғрисида маълумотларни олса бўлади.


Очиқ вакансияга аризалар фақат электрон тарзда шахсий кабинетнинг “Вакансия” рукнидан керакли очиқ вакансияни танлаб “Ҳужжатларни юбориш” тугмаси орқали юборилади.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтидаги “Вакансиялар” рукнини танлаш орқали vacancy.argos.uz порталига ўтиб, “Кириш” тугмаси орқали рўйхатдан ўтилади.


Номзоднинг “Менинг профилим”даги маълумотлари автоматик равишда my.mehnat.uz сайтидан интеграция натижасида шакллантирилади.


Очиқ вакансиялар лавозим соҳаси, лавозим даражаси, лавозим тури, малака даражаси, ҳудуд ҳамда иш ҳақи бўйича танлаш имконияти бор.


Шахсий кабинетга кириб “Вакансия” рукнига кириб “Ҳудудни танланг” ойнаси орқали керакли ҳудуд танланганда, ушбу ҳудуд бўйича мавжуд бўлган барча очиқ вакансиялар рўйхати шакллантирилади.


Очиқ вакансияга топширган номзодларнинг барчаси суҳбатда иштирок этадилар. Суҳбат ўтказиш санасини “Менинг вакансияларим” рукнидан керакли вакансияни танлаб “Ариза ҳолати” рукнида кўриш мумкин. Бундан ташқари суҳбат ўтказиш санаси белгиланган вақтда сизнинг профилингизга киритилган эмалингизга ҳам бу ҳақида хат юборилади.


Шахсий кабинетга кириб “Менинг вакансияларим” рукнидан керакли вакансияни танлаб “Ариза ҳолати” рукнидан кўриш мумкин.


Бунда номзод Шахсий кабинетига кириб “Менинг вакансияларим” рукнига кириб, бекор қилинаётган вакансияни танлаб “Бекор қилиш” тугмасини босиш орқали амалга оширади.


Номзод тўғрисидаги маълумот автоматик равишда my.mehnat.uz сайтида шакллантирилади, агар номзод хатоликни топса “Маълумотларни янгилаш” тугмаси орқали маълумотларни ўзгартириши мумкин. Бироқ, ўзгартирилган маълумотлар тўғрилигига номзод шахсан жавобгардир.


Агар Сиз ID рақамини ёки паролни унутиб қўйган бўлсангиз Идентификациялашнинг ягона тизими орқали https://id.gov.uz/cmn/LoginPage.do ID рақами ёки паролни қайта тиклашингиз мумкин.